Ассалому алайкум! Бир инсонда сигир бор, бошқа бир инсонда эса новвос. Сигирни новвосга қўшгани учун новвос эгаси пул олиши жоизми?
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз номаълум нарсанинг савдосидан қайтарган. Ўша уруғдан бола бўлиш ёки бўлмаслиги ноаниқ. Шунинг учун жоиз эмас.
عن جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ رضي الله عنهما قال : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ ضِرَابِ الْجَمَلِ. روى مسلم
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урғочи ҳайвонни эркак ҳайвонга чатиштиришни сотишдан қайтардилар”. Муслим ривояти.عن أَنَس رضي الله عنه : أَنَّ رَجُلًا مِنْ كِلَاب سَأَلَ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْب الْفَحْل فَنَهَاهُ , فَقَالَ : يَا رَسُول اللَّه إِنَّا نُطْرِق الْفَحْل فَنُكْرَم , فَرَخَّصَ لَهُ فِي الْكَرَامَة رواه لتِّرْمِذِيِّ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Килоб қабиласидан бўлган бир киши урғочи ҳайвонни эркак ҳайвонга чатиштиришни сотиш ҳақида сўради. У зот бундан қайтардилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг расули! Урғочи ҳайвонни эркакка қўйганимизда(шартлашмасдан) бироз ҳадия беришади” деди. У зот бунга рухсат бердилар. Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!