Ассалому алайкум! Архивдан шу саволга жавоб тополмадим. Суннат намозини қазоси бўладими? Бомдод намозини қазо қилган инсон пешин намози киргунгача бомдод намозини ўқиб олиш учун, бомдод намозининг суннатини қазо қилдим деб ният қилинадими ёки ўз вақтида ўқиш учун деб ният қилинадими, фарзиничи? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Суннат намозининг ёлғиз ўзининг қазоси бўлмайди. Бамдодни қазо қилган бўлса, пешингача фарзи билан бирга суннатини ҳам ўқилади. Қазо деб ният қилинади. Валлоҳу аълам!