- Аллоҳ таоло “Жин” сурасида айтади:“У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни ўз ғойбидан хабардор қилмас.Магарам Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар. Албатта Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўядир» (26-27-оятлар).Бу икки оятнинг умумий маъноси қуйидагича: Ғайб, яъни бандаларнинг илми етмаган нарсани фақатАллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ҳамда уни ҳеч кимга билдирмайди ҳам. Аммо баъзи ғайб нарсаларни Ўзи хоҳлаган Пайғамбарларига билдириши мумкин. Шунда ҳам баъзи гап-сўзлар аралашиб, адашиб кетишининг олдини олиб, ўша Пайғамбари олдидан ҳам, ортидан ҳам муҳофаза қилиб юрувчи фаришталарни қўйиб қўяди. Демак ғайб илмини фақат Аллоҳнинг Ўзи-ю баъзисини Аллоҳнинг билдириши ила Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам билишлари мумкин. Сиз айтган уч нарса ҳам ўшандай нарсалардандир.