Ассаламу алайкум! Биз хозир Финляндия давлатида ишлаяпмиз бу ерга келиш учун кимдир 3000 кимдир 5000минг кимдир 7000минг доллар тўлаб ўтишимиз керак бу пулларни биз шу финляндия давлатига ўтказиб қўйиш учун бир одамга берилади. Бизда шу масала бахс мунозараларни келтириб чиқаряпди. Кимдур бу пора, харом деябди. Кимдур бу халол финляндияга указания учун хизмат хаққи деяпди шунга шариат тарифидан ечим топиб беринглар илтимос. Бу ерда ойлик маош катта, шунинг учун одамлар бунга рози бўлиб шу пулни бериб бу ерга ишлагани келяпди.
– Ва алайкум ассалом! Саволни жуда мавҳум қилиб берибсизлар. Пулни олаётган ўша одам қандай қилиб сизларни чет элга юборади? Бирор жойга пора бериш орқали қонунни бузиб шу ишни қилса жоиз эмас. Виза олиш учун сизларнинг ўрнингизга ҳаракат қилиб берса, ёки таклифнома қилиб берса бу ижарага ҳақ олиш масаласи бўлади. Ношаръий иш аралашмаса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!