- Бу масалага жуда ҳам диққат билан қараш керак. Аллоҳ таоло шикрнинг кечирмаслигини Ўзи Қуръони Каримда очиқ айтиб қўйган. Аммо бу айтгани ширк келитрган одам шаркдан тавба қилмай ўтиб кетса, кечирмаслигидир. Аммо шаркдан кейин тавба қилинса, Аллоҳ кечиради. Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳамма гуноҳни кечиради, фақат ширкни кечирмайди, дегани тавба қилмаса, деганидир. Яъни, бу Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ, истаса, ширк келтирмаганларнинг гуноҳини улар тавба қилмасалар ҳам кечириши мумкин. Аммо ширк келтирганларникини фақат тавба қилганларидагина кечириши мумкин. Бинобарин адашиб, бошқа динга ўтиб қолганлар, тавба қилсалар, Аллоҳ таоло уларни кечириши бор.