Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижобга киришга тайёрмасдим

07:07 / 09.08.2020 | F | 5003

Ассалому алайкум! Ман 1 ой олдин хижобга кирдим. Ўзим хохлаб хич ким мажбурламиди, негадир шошиб, ўйламай кириб кетдим. Лекин хеч қанақа дуо айтмадим, қабул қилдим хижобни демадим. Хижобда ўзими ёмон хис қивоман, энди олдингиде яшомаслигими энди дунё манга қизиқмасдек бошқа миллатлар ёмон қарагандек ўзими одамлардан ажралиб тургандек хис қивоман. Ора-орада юрагим ғаш бўлиб ўзими ёмон хис қивоман, иштахам йўқ, хаётга қизиқиш йўқ, хижобни кўрсам, кийсам ёмон бўвоман, ечсам нима бўлади? Шуни сўрамоқчидим, лекин номоз ўқиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жаннат инсон хуш кўрмайдиган нарсалар билан ўраб қўйилган. Аллоҳ сизга жаннатини берай деса бош тортманг. Авратни беркитишга муваффақ қилгани муборак бўлсин. Хусусан қиёматга яқин шайтон инсонларни кўпроқ дўзахга тушириш учун ҳатто инсон шаклида ҳам келиб васваса қилади. Намозида, уйқусида, дастурхонида, ҳатто ётоғида ҳам инсонни васваса қилиб дўзах томонига етаклайди. Сиз айтган ёмон ҳолатларни уюштиради. Оддий мисол, у шунчалик расво васвасаларни қиладики намоз ўқиётган инсон саждада турганида орқа жинсий аъзосига пуфлаб таҳоратинг кетди деб ҳам васваса қилади. У сизни дўзахдан қутилиб қолишингизга сабр қилади деб ўйлайсизми? Бу Аллоҳнинг синови, сабр қилсангиз Аллоҳ рози бўлади, шайтон хор бўлади. Сабр қилмасангиз шайтон рози бўлиб Аллоҳ норози бўлади. Сиз ҳар шундай васваса келганида “Аллоҳим мени имтиҳон қилаяпти, мен сабр қиламан, шу билан иймоним янада зиёда бўлади. Шайтонга қул бўлишни хоҳламайман” дейишингиз керак. Ҳар васваса ортидан қалбингизга ғам тушади ва бу ғамни кўтарсангиз у иймонни нурига айланиб кетади. Бу васваса узоқ давом этмайди. Шу ҳолатингизда сиздан Роббингиз рози бўлаётганини тасаввур қилинг, шунда қолган нарсалар ҳеч ким ва ҳеч нарса бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat