Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу кибрми?

14:54 / 19.03.2017 | Mansurbek | 3011

Ассалому алайкум! Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши мумкин. Бунга мингта тавба ҳам кифоя қилмайди. Дунё топиш билан овора бўлиб дунёси кўп, лекин беномоз юрган одамларни кўрсам “уларни пули бўлса мени намозим бор, улардан кўра мен устунман” дейман. Бу кибрми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳолат Али розияллоҳу анҳуда ҳам бўлган. У зот розияллоҳу анҳу : رضينا قسمة الجبار فينا لَنا عِلْمٌ ولِلْجُهَّالِ مَالُ فإنَّ المَالَ يَفْنَى عَنْ قَرِيْبٍ وإنَّ العلم باقٍ لا يزالُ Биз Жаббор бўлган Роббимизнинг қисматига розимиз, бизга илм берди-ю жоҳилларга мол берди. Мол яқинда тугаб битади, илм эса асло йўқ бўлмас – деганлар. Албатта илм ва ибодат тенги йўқ нарсалардир. Аллоҳ таоло буни насиб қилганига инсон қанчалар шукр қилса оз. Албатта бу охиратда саодатга эришишга далолатдир. Лекин инсон бошқалардан афзалликни даъво қилмаслиги керак. Машойихларимиз : Олим одам қолганлар фойдаланиши учун ўзининг олимлигини, қори одам эса ўзининг қорилигини изҳор қилиш кибрга кирмайди. Фақат ўзини бошқалардан афзал деб билмаса бўлди – деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat