Ассалому алайкум! Никохни битта мулла бир ўзи гувохларсиз никох ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ дуруст бўлиши учун 2 та эркак ёки 1 та эркак ва 2 та аёл гувоҳ бўлиши шарт. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди. Никоҳни ўқувчи домла ўзи 1 та гувоҳ ҳисобланиб, яна 1 та эркак ёки 2 та аёл гувоҳ ҳозир қилиши керак. Валлоҳу аълам!