Ассалому алайкум!Куни кеча БОЛАЖОН каналидаги мультфилмга кўзим тушиб қолди ва жуда хам ранжидим. Ўзимизнинг хозирги даврда чизилаётган мультиклар. Унда фолбин билан Шох ўртасидаги сухбатда: сени бош фолбин қиламан ва шу каби бемаъни гаплар ва охирида ўша фолбин: бўлди энди бошқа фол очмайман деб, бир китобни отиб юборади. Шамол эса унинг бетларини варақлайди, қарасам у китобда ёзилган нарсалар араб ёзувида. Энди шу ва шу каби нарсаларни кўрган фарзандлар онгида нима шаклланади. Афсус. Менимча БОЛАЖОН каналини керакли нарсалар билан тўлдиролмай, ана шу холатга дуч келиб қолинди, чунки бу нарсалар у ерда кўп қайтарилади. Менинг илтимосим ва ёки таклифим шундан иборат: Маблағи бор ташкилот ёки инсонлар медиа марказларига бориб, тарбиявий, ўргатувчи, англатувчи, фикрни шакллантирувчи, инсон тарихини ва у нега айнан инсон булиб яралганлигини, инсонлараро муносабатларни шакллантирувчи, мехр оқибат ва шу каби минглаб мавзуларда мультфилмларга буюрма берсалар, менимча хаммага фойда. Уни тамоша килганга хам уни чиздирганга хам, уни чизганга хам, уни телевиденияга мослаштириб тақдим этганга хам. Ўзбекистонда нечта бола БОЛАЖОН каналини кўради ва албатта шундан тарбия олади, нега, чунки хозирда ота-оналар болларни телевизорга топшириб қўйишган. Шундай экан телевизордан тўғри фойдаланиб савобга хам эга бўлайлик. Баъзи ота-оанлар қатнашмас экан, болалар тўғри тарбиялансин учун, телевиденияни фойдали контент билан тўлдиришга бел боғлайлик. Албатта бу фикрларимнинг хаммаси эмас, лекин Аллохдан умид киламан ва сизлардан буни мухокама қилиб кўришларингизни сўраб қоламан, балки мен адашаётгандурман. Сизларга ёзганимнинг сабаби эса, алабтта бу каби ишларнинг бошида мусулмон турса, мақсадга мувофиқ булади деб ўйлаганимдан. Ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Барака топинг, сизга катта раҳмат. Сиз каби аҳлоқ ва одоб фидойиларига Аллоҳ ажру савобларни кўпайтириб берсин. Жуда ҳам долзарб таклиф. Биз ҳам дуо қиламиз, Аллоҳ барча мусулмонларни муваффақ қилсин. Валлоҳу аълам!