Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 10-синфларда биология дарсларида турли кўпайишликлар хақида дарс бўлади. Мени бу мавзулар ўтилганда ичим ёниб жахлим чиқиб кетади.. Мени фикримда бу Аллоҳнинг ишлари, дарсда ўтиришга мажбурман. Аммо бунга ўхшаш, яъни мисол сифатида: боланинг сочини ранги ёки бошқа хусусиятлари онанинг ичида хар хил формулалар орқали ишлаб санаб чиқарилади. Ўз устозимга мурожаат қилгандей сўрамоқчиман, бу нарсаларни ўрганиш жоизми? Буларни эшитсам ичим ёнади, хамма атрофдагилар диққат билан ўрганишади, мен эса иложи борича қочаман. Илтимос ёрдам беринг, буларни ўрганийми ёки керак эмасми? Билсам ёмон эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларни ўрганинг ва раддиясини ҳам ўрганинг. Валлоҳу аълам!