Ассалому алайкум! Олий таълим муассасалари факультетларида Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари лавозими бор. Унинг лавозим мажбуриятлари асосан талабаларнинг маънавий-марифий, тарбиявий ишлари билан машғул бўлади. Шу билан бирга ҳафтанинг жума кунлари соат 12:00да маънавият соатлари ўтилишини назорат ҳам қилади. Мен ишсизман. Шу лавозимга ишга таклиф қилишяпти. Ишга кирадиган бўлсам, табиийки, талабаларни ҳам, ўзимни ҳам жумага чиқишимга қарши бўламан. Ҳозир ишсизлигим сабабли қийналяпман. Бу ўринда қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Жума намозини ўқишни Аллоҳ фарз қилган. Сиз бу ўринда Аллоҳга тақво қилинг. Бу каби дарсларни бошқа вақтга кўчиришга ҳаракат қилиб шу ишни уддасидан чиқсангиз катта савобга эга бўласиз. Валлоҳу аълам!