Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мударрисалик касби

17:53 / 29.07.2021 | С. Юлдашова | 1167

Ассалому алайкум! Иншааллоҳ яқинда тил ва адабиёт дарсидан ўқитувчилик касби бўйича қишлоқ мактабида иш бошлайман. Айнан ўша мактабда мени мутахассислигим бўйича ўқитувчи деярли йўқ. Олдиндан ишлайдиган ёши катта ўқитувчилар эса мутахассислиги бошқа бўлсада дарс бериб келишябди. Натижада ўқувчиларнинг билим савияси анча пасайиб кетган. Одатда янги ишга келганларга юқори синфлар, ёки тарбияси оғирроқ, ўзлаштириши орқада бўлган ўқувчиларни беришади. Алхамдулиллаҳ билимим яхши. Аммо ўқувчилар борасида тажрибам кам. Мақсадим сидқидилдан халол ишлап, билим бериш ва шариатга мувофиқ ўқитувчи бўлиш. Шу борасида қандай маслахат берасиз, ёки айнан мударрисалик хақида қандай диний манбалардан маълумот топсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ азза ва жалла сизни туғри йўлга муваффақ қилсин, сиз каби диёнатли устоз ва ўқитувчиларга жамиятимиз нақадар муҳтож. Сиз соҳангиз бўйича енг етук мутахассис бўлиш учун қаттиқ ҳаракат қилинг. Аллоҳдан сўранг, кўп дуо қилинг. Тажриба масаласида иншаа Аллоҳ иш давомида ошириб бораверасиз. Энг муҳими сиз жамиятимизга ҳақиқий фойдали талабалар етиштириш билан хизмат қилинг, сизнинг жиҳодингиз шу бўлади. Бир ҳадисни доимо ёдда тутинг, пайғамбар алайҳиссалом айтдилар “Албатта мен муаллим қилиб юборилдим”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat