Тасвир дегани сувратга олиш дегани. Қуръони Карим оятини тасвир – сувратга олинмайди. Балки тафсир – шарҳ – қилинади. Ҳеч бўлмаса, Қуръони Каримга оид сўзлари сал эътибор бериб ўқисангиз бўлмайдими?! Агар тўғри гапираётган бўлсангиз, сиз айтган китобда нотўғри ёзилган бўлади. Тўғриси қуйидагича:«Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир».Бу оят мусулмон умматининг мақоми нақадар улуғ эканлигини яққол кўрсатмоқда. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳақ китобига меросхўр қилиб барча умматлар ичидан айнан мусулмон умматини танлаб олганини айтмоқда.«Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик».Аллоҳ таоло Ўзининг боқий мўцжизаси бўлмиш ҳақ китоби–Қурцони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига мерос қилиб берди. Бу иноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масцулият ҳам бор.Ана шундай шон-шараф ва катта масцулият юклатилган уммат ичида турли кишилар мавжуд.«Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор»Улар ўша шон-шарафга номуносиб ва зиммасидаги масцулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадаги одамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлган Улар ўзларига ишониб топширилган ҳақ китобга муносиб бўла олмай ўзларига ўзлари зулм қилганлардир.«улардан ўртачалари бор»Уламоларимиз «ўртачалар»–фарз ва вожиб амалларни адо этадиган, ҳаромлардан узоқ бўлган, бацзи мустаҳабларни тарк этиб, бацзи макруҳларни қилган кишилардир, дерлар.«ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор».Улар барча фарз, вожиб ва суннат амалларни тўлиқ адо этадилар. Барча ҳаром, шубҳали ва макруҳ амаллардан узоқда бўладилар. Бунинг устига номига яхшилик бўлса, ҳаммадан ўзиб етиб борадилар.«Ана шу айни улуғ фазлдир».