Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёсин сураси

07:19 / 02.06.2017 | Aziz | 8419
Ассалому алайкум! Бир Хожи онанинг сўзига кўра, Ҳар тонгда бомдод намозидан сўнг Ёсин сурасини ўқишни одат қилган эканлар. Аммо, бошқа бир Хожи она, уларга, Ёсин сурасини ўқиш учун қайта таҳорат олиш зарур деб ўргатибди (таҳорати бузилмаган бўлса ҳам). Ёшлари катта одам (бузилмаган) таҳоратни янгилашга қийналганлари (ёки эринганлари) сабаб Бомдод намозидан сўнг Ёсин сурасини ўқишни тўхтатибдилар. Ёсин ўқиш учун таҳоратни янгилаш зарурми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Ёсин сурасини ўқиш учун қайта таҳорат олиш зарур” деган одам Аллоҳ таоло мукаммал қилиб берган динига қаноат қилмай, ўзича янгилик киритишга ҳаракат қилибди. Тез тавба қилсин. Ёсинни ўқишни давом эттирсинлар.Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat