Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Каримда Жаннат ва дўзах номлари

00:00 / 27.12.2012 | eski savollar | 9348

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Аллоҳдан сизларга яхшиликлардан тилаб, савол сўрашга рухсат бергайсиз: Қуръони Каримда жаннат ва дўзахнинг қайси номлари зикр қилинган ва уларнинг батафсил таърифи қандай? Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримда жаннат қуйидаги номлар билан зикр қилинган: 

Ал-жаннаҳ - Жаннат: боғ, қалин дарахтзор. 

Ал-ҳусна - яхшилик, гўзаллик. яхши, гўзал жой. 

Ал-Ғурфа - болхона, баландликдаги хона.

Ал-Фирдавс - катта бўстон, ҳамма дарахтлар бор боғ. 

Жаннатун-наъим - неъматларга тўла жаннат. 

Жаннату адн - собит, барқарор. Бу жаннатдаги махсус жой ҳам дейилади. 

Жаннатул-хулд - мангулик жаннати. 

Жаннатун алияҳ - олий, юксак жаннат. 

Жаннатул-маъва - бошпана жаннат. 

Дарул-ахироҳ - охират ҳовлиси. 

Дарус-салам - тинчлик диёри. 

Дарул-қорор - қарор топиш диёри. 

Дарул-муттақин - тақводорлар диёри. 

Дарул-муқомаҳ - абадий турар жой. 

Мақомун амин - эмин, ишончли мақом. 

Қуръони Каримда дўзахнинг қуйидаги номлари келган: 

Ан-Нар - ўт, олов. 

Ал-жаҳим - аланга. 

Жаҳаннам - чуқур. 

Ал-Ҳутомаҳ - босиб яксон қиладиган. 

Ас-Саъир - қизиган. 

Ас-Самим - қайноқ, қайноқ шамолли. 

Ас-Сижжин - ҳибс. Айрим уламолар уни жаҳаннам водийларидан бири, деган. 

Сақор - озор берадиган, алам етказадиган. 

Ҳавияҳ - ўта чуқур, тубсиз. 

Бошқа тафсилотларни тафсир китобларидан топиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat