Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Ҳурматли Устоз шайх Ҳазратлари, Аллоҳ умрингизни ва ризқингизни зиёда килсин. Ислом йулидаги хизматингизни янада баракали қилсин ва Сизга янада куч-қувват ато қилсин!Мен мусулмонлар (Ханафий мазҳабидан бошқа мазҳабдаги) ва насоролар билан бирга хорижда ишлайман. Бу ердаги мусулмонларнинг янги йил байрамига нисбатан эътиборлари бизга нисбатан бошқачароқ экан. Яъни уларнинг бир-бирига тилак тилашлари ёки насоро ҳамкасбларини қутлашларини кўрдим. Насоро ҳамкасблар ҳам ўз навбатида улар катори мени ҳам қутлади. Шунда мен ҳам уларни янги йил билан қутласам шариатга тўғри келадими? ёки қисқагина қилиб, "сизга ҳам шу тилаклар" деган мазмунда гап айтсам бўладими? Бу билан насороларнинг мусулмонларга нисбатан дустона кайфиятини сақлаб қолиш нияти ҳосил бўлганди менда. Шу уйлаган фикрим тўғрими?Берилаётган саволларга вақт ажратиб, жавоб бераётганингиздан Аллоҳ Сиздан рози бўлсин! Барчамизнинг бахтимизга, Аллоҳ Сизни Ўз паноҳида асрасин!Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!