Ақийда масаласи ҳар кимнинг фикрига ҳавола қилинган нарса эмас. Ақийда нималигини билмай туриб, бу нозик масалада, менинг фикрим бундай дейишни нима деб баҳолаш мумкин? Сиз бу ишдан тезда четланинг. Ақийда масаласини ақийда китобларида қандай бўлса, ўшандай қабул қилинг. Сизнинг ёзганларингиз ризқ тўғрисидаги эмас, молу дунёнинг кўпайтириш ҳақида алаҳлаш, холос. Айни шу нарса ризқ тўғрисида ўқиган нарсани тушунишингизга халақит берган. Ана ўша ерда чумоли ва қушнинг ризқи ҳақида ҳам гап кетганди. Уни ўқиган одам сиз айтган гапларни айтишига ишониб бўлмайди.