Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

куйдириб даволаш

00:00 / 30.12.2009 | eski savollar | 5528
ассалому алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ ҳурматли шайҳ ҳазратлари мен сиздан қуйидаги саволни сурамоқчиман: аёлларда буладиган эрозия касаллигини куйдириб (яни ток билан) даволаса буладими?,бу касалликни ҳимиявий дорилар билан даволаса ҳам булади лекин қайталайверади, мен узим 9 йилдан бери даволанаёлмаяпман,шариатда мумкинми, бундай даволаш.бу саволни беришимдан мақсад пайгамбаримиз муҳаммад с.а в. ярани тамга босиб даволашдан қайтарганликлариустоз сизга катта раҳмат, аллоҳ сизни мукофотласин, охиратда даражангизни улуг қилсин,умрингизни узоқ қилсин,биздайларга ёл курсатяпсиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Шифо уч нарсададир: қон олиш асбоби солишда, асал ичишда ва қиздирилган нарса босишда. Ва умматимни қиздирилган нарса босишдан наҳий қилурман», дедилар».Бухорий ривоят қилган.Шарҳ: Машҳур алломаларимиздан Имом Бадриддин Айний ўзларининг Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига ёзган шарҳларида ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳида қуйидагиларни ёзадилар:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шифо уч нарсададир», деганларида ушбу уч нарсадан бошқа нарсада шифо йўқ дейишни ирода қилганлари йўқ. Шифо улардан бошқа нарсаларда ҳам бор. Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу уч нарса ила хасталикни муолажа қилишнинг асл услубларига ишора қилдилар, холос. Чунки, хасталик асосан қон бузилишидан, сафродан ёки савдо-балғамдан бўлади. Қон бузилишидан пайдо бўлган хасталикни қон олиш билан даволанади. Бошқа хасталиклар дори-дармон бериш билан даволанади. Уларга асални зикри ила ишора қилдилар. Бу услублар ила даволанмайдиган дардларни куйдириб босиш ила даволанади».Ушбу мулоҳазаларни замонамиз тилига ўгирадиган бўлсак, худди шунга ўхшаш ҳолат ҳозир ҳам мавжудлигини кўрамиз.Ҳозирда ҳам кўпгина хасталиклар қондаги ўзгаришлар туфайли келиб чиқиши ҳаммага маҳлум. Шунинг учун беморликка ташхис қўйиш ишида ҳамма тиб мактаблари олдин беморнинг қонини текшириб кўришни йўлга қўйишган. Қон алмаштириш, қон қуйиш, қонни тозалаш учун турли услубларни қўллаш ҳамма тиб мактабларининг асосий аҳамият берадиган услубларидир.Қонга боғлиқ бўлмаган хасталикларни дори-дармон билан тузатишга ҳаракат қилиниши ҳаммага маҳлум.Биз «қизитилган нарса босиш» деб таржима қилаётган услубда баъзи жароҳат, ўсимта ва шунга ўхшаш қонни тозалаш ёки дори ичириш билан тузалмайдиган ҳолатларда ўша жароҳатни кесиб туриб, тозаланган жойга қизиб турган нарсани ёки бирор моддани куйдириб кулини босиш йўлга қўйилган. Бу ишни бошқа услублар наф бермаган ҳолдагина қўллашган. Буни ҳозирги кунимиз истилоҳида жарроҳлик амалиёти дейилади. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдин шифонинг уч туридан бири куйдириб босишда эканини таъкидлаб туриб, кейин:«Ва нарса қиздириб босишдан наҳий қилурман», дейишларини қандоқ тушунилади, деган саволга уламоларимиз қониқарли жавоб берганлар.Ўша пайтда одамларда нарса қиздириб босиш дардни ўз табиати ила, албатта, тузатади, деган нотўғри фикр бор экан. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у нарсани унча тарғиб қилмаганлар. Лекин шифони Аллоҳ таоло беради деган эътиқод ила ўша мазкур услубни ҳам йўли билан қўллашга шариат йўл берган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуга шу услубни ишлатганлар, бошқа саҳобалар ҳам хасталикларини шу услуб ила муолажа қилганлари маълум.

Топ рейтинг www.uz Openstat