Ассалому алайкум! Мен 23 ёшлик бўйдоқ йигитман давлат ишида ишлиман ҳам сиртқи бўлимда ўқиман мен 19 ёшимгача бундай эмас эдим яни ҳозир мен жуда кўп гуноҳ қилиб қўйяпман умримда қилмаган зинони қилиб қўйдим 1 хбет ҳам ўйнашдан тийила олмаяпман мен аслида Қуръон тугатганман олдинлари намоз ҳам қолдирмай ўқирдим ҳозир ишим сабабли намоз ўқий олмайман ҳозир жуда ҳам гуноҳ қилиб қўйяпман илтимос сизлардан менга бу нарсалардан қутулиш йўлини кўрсатилар. Ота-онам ҳоҳлаган фарзанд бўлишни ҳоҳлиман уларни ҳажга жўнатишни ҳоҳлиман лекин гуноҳларим сабаб пулларимда ҳам барака йўқ ўзимни олдинги ҳолимга қайтишим учун нима қилишим керак ёрдам беринглар Аллоҳ гуноҳларимни авф этсин мени нафсим кучлилик қиляпти буларни енголмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Шамс” сурасида марҳамат қилади:
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا
8. Унга фужурини ва тақвосини илҳом қилди.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бандаларининг ичига гуноҳга бошловчи унсурни ҳам тақвога бошловчи унсурни ҳам қўйганини баён қилган. Инсон гуноҳ ишларга яқинлашганда, бузуқ нарсаларни кўрганда, бузуқ одамларга яқинлашганда фужурга бошловчи унсур ишқаланиб ҳаракатга келади ва инсонни ҳам ўша томонга ҳаракатга келтиради. Тақвога сабаб бўладиган ишлар, кишилар ва насиҳатларга яқинлашганда тақво унсур ишқаланиб ҳаракатга келади ва инсонни ҳам ўша томонга ҳаракатга келтиради. Гоҳида инсон аввалдан ўша ишларга булғаниб кейин тавба қилган бўлса ҳар эсига тушганда ўша фужурга бошловчи унсур ҳаракатга келиб қолади. Бу ҳаракатга келиш айб эмас, бу нарса ҳаммада содир бўлади. шундай вақтда тақвони ҳаракатга келтирувчи омилларга яқинлашиш керак бўлади.
Инсонда икки унсур бор. Бири фисқи-фужур қиладиган унсур, иккинчиси тақвога бошлайдиган унсур. Инсон фисқи-фужурга яқинлашса ёки у ҳақида ўйласа фисқи-фужурга олиб борадиган ўша унсур ишқаланади, ҳаракатга келади ва маъсият содир бўлишигача олиб боради. Тақволи инсонларга, панду-насиҳатларга яқинлашса тақво унсури ишқаланади, ҳаракатга келади ва соҳибини ҳам ўша ишларни қилишга ундайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Содиқлар билан бирга бўлинглар, уларни сафида бўлинглар” деб буюрган. Валлоҳу аълам!