Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муфти Тақи Усмани

00:00 / 19.01.2010 | eski savollar | 2911
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи Мухтарам Шайҳ хазратлари. Охирги пайтларда Муфти тақи Усмани ҳақида куп яхши гаплар эшитяпмиз. Хозирги кундаги Ҳанафий мазҳабидаги забардаст олимларданлигини ҳам эшитдик. Шу киши ҳақида бизга тўлиқроқ маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Муҳаммад Тақий УсмонийҚози Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Дейбанд қишлоғида таваллуд топдилар.Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Оталари бу ҳақда гапириб ўтганлар. Бу силсилани аниқлаштирувчи санад бўлмасада аммо шариат бу хусусда муттасил санадни шарт қилмайди.Тақий Усмоний беш инининг энг кенжасидирлар.Биринчиси, Муҳаммад Закий бўлиб, йигитлик пайтларидаёқ вафот этганлар. Муҳаммад Закий шоир бўлиб, урду тилида девонлари бор.Иккинчиси, Муҳаммад Розий Усмоний бўлиб, “Ишоъа” босмахонаси асосчиси.Учинчиси: Валий Розий бўлиб, Карочи университетининг Исломий билимлари бўйича профессори. Сийрат хусусида китоблари бор. Ушбу китоблари учун Покистон президенти Зиёул ҳақ мукофот билан тақдирлаган.Тўртинчиси Муҳаммад Рафеъ Усмоний бўлиб, Карочидаги дорул улум университети бошлиғи ҳамда Покистоннинг умумий муфтийсидир.Тақий Усмоний бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар.Масалан Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби.Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар. Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим.Тақий Усмоний ҳақларида шогирдлари Луқмони Ҳаким бир китоб таълиф этиб, унинг номини “Қози, фақиҳ, даъватчи ва тадқиқотчи Тақий Усмоний”, деб номлаган. У Дамашқдаги “Дорул қалам” матбаъасида чоп этилган. 144 саҳифадан иборат бўлиб, унда барча шогирдлари, устозлари, китоблари, ишлари ва яшаш жойлари хусусида маълумотлар бор.Тақий Усмоний таълиф этган китоблар қуйидагилардан иборат:1. Акалари қаламига мансуб тафсир “Маъорифул Қуръон”га муқаддима.2. Улумул қуръон.3. “Маъорифул қуръон”ни инглизчага таржимаси.4. “Такмилату фатҳил мулҳим” 6 жилд.5. “Дарсут Термизий” Бу Термизий номли университетда ўтган маърузалари йиғиндиси бўлиб, жиянлари Рашид Ашраф тўплаганлар.6. “Буҳус фий қазоё фиқҳийя муъосира” Бу китоб ўзида олди-сотдининг барча турини жамлаган.7. “Сўйиш ҳукмлари”.8. “Ақл ва шариат чегарасида наслни чеклаш”.9. Эътикоф аҳкомлари.10. Ислом ва замонавий иқтисод.11. “Оилавий муаммоларимиз”12. Намозларингизни суннатга мувофиқ ўқинг.13. “Фатво усуллари”14. “Шариат мезонидаги тақлид”15. “Ҳозирги асрдаги ижтиҳод дастури”16. “Насронийлик нима?”17. “Муқаддас китоб нима?”18. “Қадим аҳддан Қуръонга”19. “Қаророт ал-Қазоийя”.20. “Ер мулкчилиги ва унинг чегараси”.21. “Таълимдаги низомимиз”.22. “Низом дастури қандай ўрганилади”.23. “Покистондаги Исломий таълимга бир назар”.24. “Ҳозирги замонамизда шариат қандай татбиқ қилинади”.25. “Ислом ва ҳозирги сиёсат”26. “Шариатни татбиқ қилиш ва унинг масалалари”.27. “Ислом ва инсон ҳуқуқлари”28. “Тарих воқеълигидаги Муовия разияллоҳу анҳу”.29. “Отам ва устозим ва у зотнинг завқлари”30. “Ўтганларни излари”31. “Шаҳид Зиёул ҳақ”32. “Ким Дейбанд шайхи бўлса”.33. “Умматнинг ҳакими ва у кишининг сиёсати”.34. “Ислоҳ ваъзлари”.Тақий Усмоний жаноблари бир қанча Ислом Фиқҳий Академияларининг аъзоси ва кўзга кўринган фаолидир. У киши яқин биродарларимиздан биридир. Бундан бир неча йиллар аввал ватанимизга ташриф буюрганлар. Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан яқиндан танишганлар. Мен билан бўлган суҳбатларидан бирида ушбу шаҳарлар ҳақида бир китоб ёзиш ниятлари борлигини ва бунинг учун яна зиёрат қилиш режалари борлигини айтганлар. Аллоҳ Тақий Усмоний жанобларини Ўз паноҳида асраб, умматга бунданда кўп китоблар ёзишда Ўзи ёрдамчи бўлсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat