Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ФИКХИЙ КИТОБЛАРДАГИ ФИКХИЙ МАСАЛАЛАР

00:00 / 19.01.2010 | eski savollar | 5937
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. Айрим диний китобларда кабристон зиёрати бобида куйидагилар айтилган: «Кабристон зиёратига борадиган киши аввал 2 ракат намоз укиб, хар ракатига Фотихадан сунг «Оятал курсий» ва 3 марта «Ихлос» сурасини тиловат килиб, савобини утганларга багишлайди». Бу гапни масжидимиз имомидан хам эшитганман. Мазкур амални килса жоизми? Утганларга манфаати етадими? 2. Фикхий китобларимизда «Эр хотиннинг узига алохида жой килиб бериши, унда эрининг якинларидан хеч ким булмаслиги керак» дейилган. Бу гапни «Динда саволим бор» китобининг «Хотиннинг эр зиммасидаги хаклари» хакидаги саволга берилган жавобда укиб колдим. Хозир қиш мавсуми бўлгани учун вазият тақозоси билан онам биз-эр-хотин яшайдиган уйда яшамоқдалар. Шу сабаб аёлим билан эркин муомала қила олмаяпмиз. Бу орага совуқчилик солиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Юқоридаги фатвога асосан мен аёлимни ҳаққини поймол қилдимми? Мазкур масалани батафсил тушунтириб берсангиз.3. «Ибодати исломия» китобида нафл намозларида бир сурани 2 марта зам сура сифатида укиш мубох, дейилган экан. Мисол учун нафл намозда зам сурага «Ихлос» сурасини 3 марта укимокчи булса, биринчи укиганига савоб бўлади-ю, колган иккитаси мубох булганлиги учун савобдан махрум коладими? Мазкур масала бошка фикхий китобларимизда кандай баён килинган? 4. Пешин намозидан сунг 2 ракат таъкидланган суннат билан бир каторда яна 2 ракат таъкидланмаган суннат намози борлигини хадисдан укиб колдим. Мазкур таъкидланмаган суннат намозини пешиннинг фарзидан сунг 2 ракат таъкидланган суннатга кушиб бир салом билан 4 ракат килиб укиладими? Ёки 2 ракатни алохида такбир ва алоҳида салом билан укиш афзалми?5. Бизларни юртларда «Чор китоб», «Салоти Масъудий» каби китоблар мусулмонлар томонидан укиб-урганиб келинган. Узим бу китобларни укиб курмаган булсам хам, ёши улуг инсонлардан бу китоблар хакида куп эшитаман. Устоз мазкур китоблар ва уларнинг муаллифлари хакида иложи булса маълумот берсангиз. 6. Нос ва сигаретни тахоратни синдириши тугрисида фикхий китобларимиздан «Фатовои Татархония» хамда «Фикхи Кайдоний», «Ажойибул мухиммат» номли китобларида айтилган экан. Якинда бир илмли, ёшлари улуг устозларимиздан бирлари билан шу масалада гаплашдик. У киши юкоридаги китобларда берилган фатвони маъкулладилар ва дедиларки: «Бунака масалаларни купчилик олдида, айникса уша нос ва сигерат чекадиган намозхонларнинг олдида айтиб булмайди, агар каттик олиб, айтилса, улар намозни ташлаб куйиши мумкин. Шунинг учун бошка уламоларимиз урфдан келиб чикиб, бу фатвони беришмаган», деб тушунтирдилар. Устоз мазкур масалада жумхур уламоларнинг фатволари кандай? 7. «Нафъул муфти» ва «Мезон» номли китобларда «Бизнинг ханафий мазҳабимизда қуёшда исиган сув билан таҳорат олиш макруҳ эмас» дейилган экан. Мухтасар ул-викоянинг «Кифоя» шархида эса бу нарса макрух, согликка хам зарар, яъни пес касаллигини келтириб чикаради, дейилган. Мазкур масалада купчилик уламоларнинг фикрлари кандай? 8. Бир киши витр намозини бошлаб 2-чи ракатида бу учинчи ракат деб уйлаб, Кунут дуосини ўқиб куйса, каъдага утирганидан сунг, бу иккинчи ракат эканлигини билиб колса, нима килади? Жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Биз билган китобларда намоз ўқиш ҳақида гап йўқ.2. Аёл ўзи рози бўлса ҳечқиси йўқ. Аёлнинг эрида ҳаққи бўлиши билан ота-онаниннг боласида ҳам ҳаққи бор. Икки ҳақ бир-бири билан тўқнашиб қолганида муроса қилинади. Хусусан, сиз айтган каби ҳолатларда.3. Мубоҳ дегани мумкин деганидир. Бу сўз савоби йўқ дегани эмас.4. Алоҳида бўлади.5. Менда бу ҳақда маълумот йўқ. Отамиз раҳматли бизга бу каби китобларни ўқитмаганлар.6. Ҳозир бу фатволардан ҳам кучли фатволар чиққан. Аммо одамларга аста-секин тушунтириб борган афзал. Кўпчилик бу нарсалардан қутилиб бораётганига ўзимиз гувоҳмиз.7. Бу саволга ўтган сафар жавоб берганмиз..

Топ рейтинг www.uz Openstat