Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такрорий Мухум савол

00:00 / 22.01.2010 | eski savollar | 2321
Ассалому алайкум Муҳтарам Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Ҳазратлари. Аввалам бор сизга соъғлиқ саломатлик ва ишларингизга ривож тилайман. Сиздан Бир нарсани илтимос қилмоқчийдим агар бемани фикрлар билан вақтингизни бехудага олётган бо'лсам узурумни қабул қилинг. Гарчименга бир неча боър бундай бемани фикрларимни йиғиштириб талимотларимизни оърганинг деб такидладингиз. Албатта мен ақидамизни хусусан сунний ақидалар китобини қайта қайта оъқиб иложи борича соф ақидани оърганиб мустахкамлашга ҳаракат қиляпман. Менга, сиз айтаётган нарсаларга аллақачон дийнимизда ечим топиб боълинган деб бир иккибор такидладингиз. Шунчалик насиҳат ва шунчалик иззатимизни жойига қоъяётганингиздан кейин ҳам яна сизга сафасата сотишга ҳижолат тортаяпман. Лекин бир масалага оъйдинлик киритиб бермасангиз оъзим англай олмаяпман. Сизга Аллоҳ таъалонинг жорий қилган Фитрати ва Табиати ҳақида савол билан мурожат қилгандим. Сиз бу саволимни кераклича шархлаб, кераклича жавоб берганингизга қарамай менда яна савол пайдо боълиб қолди. Оъзи бу саволга анчадан бери ечим тополмаётган эдим. Сабаби аввал табий ва фитрат соъзларини луғавий маноси ва амалдаги моҳиятини билишим керак эди ва буни сиздан билиб ҳам олдим. Энди саволим билан сизга мурожат қилсам ҳам бо'лади. Мен шундай оъйлаяпман. Аллоҳ инсонни азизу муккаррам қилиб яратган, унинг шаклу шамоили, қиёфаси аллоҳни нақадар қудратли муссаввир эканлидан далолат. Ҳамда унга рухни киргизган ва анашу рухга ёки инсоннинг ақлига ё қалбигами инсонийлик фитратини - табиатини жорий қилган. Мени айнан анашу нарсага бошим қотади. Яни, Аллоҳ инсонга берган табиатда камчиликлар бор деб оъйлайман. Мисол, инсонга Аллоҳ шухратпарастлик фитратини – табиатини коъпроқ тақсимлаб юборган деб оъйлайман. Шу сабабли ҳам ҳозирда инсондан самиймий ва ҳокисорликни қидириб топиб боълмаяпти. Қаёққа қараманг инсонлар коъкка интилган, ишхоналарда ҳамма бошлиқ боълишни оъзини катта билишни оъзига касб қилиб олган. Бир кишини ҳурматини қилиб турсангиз ҳам барибир тоъймай, шахсиятпарастлигини намойиш қилаверади. Ха мен хозирда 99% инсонда бу табиатни гувоҳи боълаяпман. Мен унга мурожат қилганимда шахсиятпарастлик қилмаган биргина инсонни коърганман ва биламан холос, у ҳалигача ёдимдан чиқмайди. Сиз оъша инсон сенга этиборли боългани учун ҳотирангда қолган дейишингиз мумкин. Лекин ишонинг менга унинг этиборини заррачалик ахамияти ёқ эди керак боълса менга ундан ҳам яхшироқ этибор қилганлар боълган. шунчаки ундан мен айтаётгандай камчиликларни коърмадим ва қандайдир соф табиатни инсонийликни коъргандай боълдим ва шунга қувангандим. Бу каби инсонлар жамоаси коъпдир деб бироз қувонгандим ва излагандим аммо толиби илм, ахли қуръон, амали солех кишилар даврасида боълганимда ҳам мен айтгандака инсонни тополмадим. Оъша ахли ислом илмлиларнинг ҳаммалари табиатни қурбонига айланиб боълишганини гувоҳи боългандим ва боълиб келаяпман. Албатта бу инсонларнинг айби боълши ҳам мумкин, лекин уларга бу табиатни Аллоҳ жоърий қилганку. Қолаверса, оъша айтаётганим биргина инсонни ҳам кейинчаликинсонлар билан боълган холатларини коъриб у хақидаги ижобий фикрларимда адашганимни билдим. файласуфнинг "инсонни қидиряпман" деган со'зларини энди энди тушунаяпман. Гапнинг қисқаси мен ноътоъғри тушунчалар тасирида шундай фикркга келиб қолганман. Аллоҳ инсонларга жорий қилиб манашу тариқа ишлайдиган қилиб қоъйган механизимида яни, табиатида носозлик бор деган фикрдаман. Шу то'г'рироқми? Ё бу ерда мен тушунмаётган бирор нарса борми?саволдан ташқари:Сизнинг оърнингиздан гапириш одопсизлик боълса кечирингу балким сиз, инсонлар сенга этибор бермаётганлари учун шундай оъйлаяпсан дейишингиз мумкин, менга инсонларни этибори керак эмас, фарас қилайлик мен бу дунёда ёқман, лекин инсонлар шу билан оъзгариб қолишадими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввал ҳам айтилган эди. Сиз ўз хаёлингизга келган нарсалар ила, менимча Аллоҳнинг фалон қилгани тўғри эмасга ўхшайди каби гапларни айтишингиз мутлақо нотўғри. Бу мактубдаги у деган фикрдаман, бу деган фикрдаман деган гапларингиз хатарли. Тавба қилишингиз керак бўлади. Сиз ақийда китобларини ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat