Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрам

15:40 / 02.02.2023 | Munira | 1348

Ассалому алайкум! 1. Мани ҳолам ёшлари 50 дан ошган. Биринчи турмуш ўртоқлари оламдан ўтганларидан сўнг иккинчи турмуш қурдила. Аммо иккинчи турмуш ўртоқлариям оламдан ўтиб қолди. Ҳозир ёлгиз яшайдила. шунинг учин иккинчи турмуш ўртоқларини ўғил набиралари маҳрам бўладими? Бирга яшаб туришга? 2. Иккта ўғлим бор қиз фарзандли бўлишни жуда ҳоҳлайман. Доимо Аллоҳдан сўриман дуо қилиб. Ҳозирги кунда бола жинсини режалаштиш деган тушунча пайдо бўлди. Ҳаммаси Аллоҳдан албатта. Шунга динимиз нима дийди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрам бўлади. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади:

«Оталарингиз никоҳлаб олган аёлларни никоҳлаб олманг! Аввал ўтгани мустасно. Албатта у фаҳш иш, жирканч ва жуда ҳам ёмон йўлдир!» (22‑оят).
Жоҳилият даврида ўгай онага уйланиш одати бор эди. Бу кўпинча «азл»га – аёлларни зулм ила беҳуда тутиб туришга ҳам сабаб бўлар эди. Чунки аксар пайтда боланинг катта бўлиб вояга етишини, сўнгра отасининг хотинига – ўгай онасига уйланишини кутишга тўғри келар эди. Агар ўғил отаси ўлган пайтда вояга етган бўлса, ўгай онаси унга мерос тариқасида хотин бўлиб қолар эди. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилиб, бу қабиҳ ишни ҳаром этди.
«Оталарингиз никоҳлаб олган аёлларни никоҳлаб олманг! Аввал ўт-гани мустасно».
Яъни, ушбу ояти карима нозил бўлгандан кейин отанинг никоҳида бўлган аёлга ўғил никоҳланиши тамоман ҳаром этилди. Бу иш ояти карима нозил бўлишидан олдин, жоҳилият одати бўйича содир этилган бўлса, кечирилади. Аллоҳ таоло мусулмонларга ўз оталари уйланган аёлга уйланишни шу йўл ила ҳаром этди. Ҳаром этганда ҳам, отанинг никоҳида бўлган аёлларга ўғилнинг уйланиши мумкин эмаслигини эълон қилиб қўйиш билан кифояланмай, бу ишнинг ғазабнок эканини ҳам айтди, Аллоҳ та-олонинг ғазабини келтирадиган иш нақадар ёмон йўл, деб таърифлади:
«Албатта у фаҳш иш, жирканч ва жуда ҳам ёмон йўлдир!»
Ҳақиқатдан ҳам, бу иш инсонгарчиликка тўғри келмайди. Чунки ота билан муқаддас алоқада бўлган аёл ўғилга она ҳисобланади. Отанинг ҳурмати бор, ахир! Иккинчидан, одатда эр ўз хотинининг биринчи эрини ёмон кўради. Агар ўғил отасининг хотинига уйланса, марҳум отасига муносабати қандай бўлади? Оятнинг бу ишни ғоят катта разолат сифатида таърифлашининг боиси ҳам шу.

2). Аввало, мусулмон киши фарзандни берувчи, уни ўғил ёки қизлигини тақдир қилувчи Зот Аллоҳ таоло эканига иймон келтириши лозим. Динимиз сабаблардан фойдаланишни жоиз қилади, ҳатто аксарият ўринларда сабабдан фойдаланмасликни гуноҳ деб эълон қилади. Сизнинг ҳолатингизда ҳам сабаблардан фойдаланишга ҳаққингиз бор. Муҳими, эътиқод жиҳатидан юқорида айтганимиз каби берувчи, уни ўғил ёки қизлигини тақдир қилувчи Зот Аллоҳ таоло эканига ҳалал берадиган тушунча ва ҳар хил хурофотлардан эҳтиёт бўлишингиз лозим. Юқоридаги сиз айтган ҳолатнинг ҳаммаси кишиларнинг шахсий тажрибаларидан келиб чиққан хулосалардир.
Шариат тажриба орқали маълум бўлган ишлардан қайтармайди. Чунки тажрибада баъзи таомларни еса, ҳайздан тўхтагандан фалонча кун қўшилса ўғил бўлади деган гаплар бор. Дорини эо ёки аёл истемол қилиши ва натижасида эгиз бўлишига умид қилинишида монелик йўқ. Фақат ўша дорини таркиби жоиз бўлиши шарт. Илм дорилар воситасида эгиз эмбрионлар вужудга келтиришга етганини билмадик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat