Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон ва Амал

00:00 / 13.02.2010 | eski savollar | 2500
хурматли Хазрат!Якинда бир китоб укиб куйидаги жумлани укиб колдим:-Иймон амал эмас,амал иймон эмас.Биз биламизки Пайгамбаримиз с.а.w дан ворид булган хадисга мувофик Амаллар ниятга богликдир Бундан келиб чикиб биз гохида беихтиер эшитиб турадиган куйидаги сузлар бор:иймони зиеда булди,еки иймони заиф булди.Албатта бу нарсалар инсоннинг килган ибодати,савобли еки гунох ишларига(яъни амалларига)боглик булиши керак деб уйлайман.Бундан келиб чикиб иймонни амалдан ажратиш тугримикан

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гап иймоннинг таърифига оиддир. Ниятга боғликлик жойи йўқ. Буни қуйидаги мақолани ўқиб тушуниб олса бўлади. ИЙМОННИНГ ТАЪРИФИБу масалада «Шарҳи «Ақидатут Тоҳовия» китобида қуйидагилар айтилади:«Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб ила тасдиқ қилишдир». Шарҳ: Бу, иймонни изҳор қилиш эътиборидан тасдиқлашдир. Чунки тасдиқлаш ички иш бўлиб, у беркилган бўлади. У фақат иқрор ёки тасдиққа далолат қилувчи ишлар билангина билинади. Аммо, мавжудлик ва ҳақиқатга айланиш жиҳатидан эса, иймон-дил билан тасдиқ қилишдир. Тил билан иқрор бўлиш, унинг аломати ва изҳоридир. Иймоннинг тасдиғи ҳақида турлича фикрлар бор: 1. Молик, Шофеъий, Аҳмад, Авзоъий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, бошқа аҳли ҳадислар, Мадийна аҳли, аҳли зоҳир ва мутакаллимлардан бир жамоаси: «Иймон қалб ила тасдиқ қилиш, тил билан иқрор бўлиш ва аъзолар билан амал қилишдир», деганлар. 2. Бизнинг асҳобларимиздан кўплари Тоҳовий раҳматуллоҳи алайҳи зикр қилган нарсага: «Иймон–тил билан иқрор қилиш ва қалб билан тасдиқ қилишдир», деган фикрга иттифоқ қилганлар. 3. Абу Мансур ал-Мотуридий ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳимолар: «Тил билан иқрор қилиш ортиқча рукндир, аслий эмас. Аслий рукн–қалб билан тасдиқ қилишдир. Иқрор эса, унга аломат ёки узрли бўлганлар учун шартдир»,–дейдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан бош-қа Аҳли сунна имомлари орасидаги ихтилоф сувратда, холос. Уларнинг Гуноҳи кабира иймондан чиқармайди, балки, уни қилган одам Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола қилинади, Аллоҳ хоҳласа, азоблайди, хоҳласа, афв қилади», деган фикрда иттифоқ қилиб туриб, қалбдаги иймон учун аъзоларининг амали лозимми ёки иймондан бир жузми, деган гапни айтишлари лафзий низодан бошқа нарса эмас. Бу ерда ақийдага тегадиган нарса йўқ. Агар бу масалада Аҳли сунна орасидаги низо фақат лафзий низо бўлса, уларнинг бир тоифаси иккинчисига душманлик қилишларига ва шу боисдан тафриқага тушишларига ҳеч ҳожат йўқ. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи далиллар келтириб, иймон ҳақиқатига луғавий жиҳатдан назар қилганлар. Бошқа имом раҳматуллоҳи алайҳимлар эса, иймон ҳақиқатига шаръий таъриф жиҳатидан назар қилганлар. Чунки, шариатда тасдиққа намоз, рўза, ҳаж ва шунга ўхшаш нарсалардаги каби васф ва шартлар қўшилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat