Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истихора қилган эдим

00:00 / 28.01.2013 | eski savollar | 2097
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Яқин кунда хорижга келганимга бир йил болади ва шартнома муддати тугайди. Хоҳласам, яна шартнома тузиш ёки бошқа корхонага о'тишим мумкин. Бу мамлакатдаги корхоналарда ибодатга рухсатни жуда қийинчилик билан беради. Лекин, Алҳамдулиллаҳ, бу ерда рухсат берган. Лекин иш жудаям қийин. Жуда иссиқ ва о'та ог'ир. Шунинг учун истихора қилган эдим. Саҳйх Ҳазратлари, агар корхонадан чиқсам бошқа корхонага ишга кириш учун уч ой муҳлат берилади. Мен ишдан чиқиб шу уч ой ичида бир ойга уйга бориб келаман деб ният қилган эдим. Сабаби янги корхона бир қанча муддатгача отпуска бермайди. Истихора қилган кунларимда бир неча марта тушимда уйда юрганимни, қариндошларнинг зиёратига борганимни ко'рдим ва буни корхонадан чиқишга ва уйга бориб келишга ишора деб билдим. Шу та'бирим тог'рими? Корхонани о'згартириш диний ва дунёвий ишларимда катта аҳамиятга эга бо'лгани учун қимматли вақтингизни олиб со'рашга жур'ат этдим.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.П. С. Укам, Иншааллоҳ, мен борган кунларда фарзандли бо'лади. Фарзандли бо'лсам то'й қиламан деяпган эди. Ҳатто бир истихора қилган кунимда о'ша то'йда юрган эмишман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менимча тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat