Ассалому алайкум! Самарқанддаги Нақшбандий тариқатидаги пирга қўл берган бир дўстимнинг айтишича Имом Маҳдий чиққанларидан сўнг биринчи қиладиган ишлари Маккадаги 70 та уламони қатл қилиш бўлади деди, ман у кишидан бу гапига далил сўраганимда (чунки Имом Маҳдий хақларида ишончли манбаларга асосланган маълумотлар билан танишиб чиққанман имкон қадар), устозлари ўзларининг халқа дарсларида Имом Раббонийдан ривоят қилинган шу гапни ўқиб берганини айтдилар. Шу тўғрида ишончли маълумотни берсангиз, бунақа ривоятлар шиалар томонидан тўқилмаганмикин деб ўйлаб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!