Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ипакли матолан маска тақиш

10:25 / 03 май | Улугбек | 142

Ассалому алайкум! Тоза шойи - ипакдан ниқоб тақиш борада бир саволим бор. Хозирги пандемия даврида, инсон юзига ниқоб тақиб жамоа жойларига бориш керак буляпти. Аптека маскалари куп холда хавони яхши утказмай қолади ва нафасим сиқилиб кислород етишмай қолвотди. Бугун ахлим бир дукондан матодан маска сотиб олиб манга берди. Қарасам тоза шойи-ипакдан тикилган ниқоп экан. Қулоқга илинадиган жойлари оддий мато-резинадан. Ишлаб чиқарувчига телефон қилдим ва суриштирдим у киши қуйидаги хадисларни баён қилди. Яъни АбдурРахмон ибн Аъуф р.а нинг қичима касалликлари ва битга чалинганларида Пайғамбаримиз саллАллоҳи аъалайхи васаллам ипакдан кийим кийишга буюрганликлари хақида... Шу билан у кишининг гаплари буйича шойи-ипакдан булган ниқоп хозирги пандемия вақтида вирус -бактерияларга хам қарши самарали восита деб билвотдилар. Медицина нуқтаи назардан тоза шойи- ипакдан булган ниқоплар оддий матодан булган ниқобга қараганда анча фойдали ва самарали эмиш. Шу масала хақида, ипакдан туқилган ниқобдан фойдаланишга шарият қанчалик ижозат беради. Шуни билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадисда келган ҳукм баданига ипакдан бошқа кийим кийса баданини арчиб ташлайдиган ҳолда бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берганлар. У иккисини бир-бирига қиёслаш тўғри эмас. Эркакларга ипакдан фойдаланиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat