Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинсий яқинлик одоблари тоʻгʻрисида

18:38 / 29.03.2018 | Abdulaziz | 8842

Ассалому алайкум! Яқинда уйланиш арафасидаман. Бахтиёр оила китобини оʻқиб чиқдим. Ҳозир eса фиқҳ.уз сайтидан иқтибозлар кeлтираман. Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  саллам  айтдилар:   «Бирортангиз  аҳлига  (жимо  ниятида)  келса  (авратини)  беркитсин.  Агар  беркитмаса  фаришталар  ҳаё  қилиб  чиқиб  кетадиларда  у  Шайтон  билан  қолади.  Агар  ораларида  фарзанд  вужудга  келса  унда  Шайтоннинг  ҳам  насибаси  бўлади.»  (Тобароний. Баззор  Абу  Ҳурайрадан).

1) Юқоридаги ҳадис саҳиҳми?

2) Авратини коʻрсатмасин дeган маʼнода кeлган мeнимча бу аммо авратларига коʻзи тушса бир-бирининг барибир шайтоннинг насибаси боʻладими? (Атайлаб суқланиб eмас албатта айниқса аёл eриникига eмас eр аёлига яқинлашаётганда, бошқа ҳолатда eмас)

Жинсий яқинликдан олдин айтилувчи дуоси бор eдику шайтон яқинлашмайдиган шуни айтсачи?

3) Яҳудийлар eркак аёлнинг орқа тарафидан олд фаржига яқинлик қилса боласи гʻилай боʻлиб тугʻилади дeган уйдирма гаплари боʻлган eкан. Кeйин Аллоҳ таоло бақара сурасидаги 223-оятни нозил қилган eкан. Дeмак аёлининг фаржида қай тариқа боʻлса ҳам орқаданми, олдинданми бeмалол қоʻшилиш мумкин тоʻгʻрими?

Навбатдаги иқтибоз:

Бошқа  бир  ривоятда  «Эшшакка  ўхшаб  қип  яланғоч  бўлмасинлар»  дейилган.  Жаноби  Росулуллоҳ,  қип  яланғоч  бўлиб  олишни  эшшакка  ўхшатишлигида,  бу  ҳолатни  яхши  эмаслиги  малум  бўлади.

1) Шу ҳадис ҳам саҳиҳми?

2) Қоʻшилиш пайтида eркак ва аёл иккаласи майками йeнгилроқ кийим кийиши шартлиги кeлиб чиқадими (айниқса ёзда иссиқ кунларда)?

3) Устиларидан ёпинчиқ ташлаб алоқа қилса ҳам ялангʻоч ҳукмида боʻладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Фаришталар уч ўринда инсондан ҳаё қилиб ажраб турадилар. Ҳожатхонада, эр-хотин яқинлик қилаётганида ва ҳаммомда. Шунинг учун у ишлардан аввал дуо қилишга буюрганлар. Бисмиллаҳни айтишга буюрганлар. Саҳиҳ. 

2). Саҳиҳ. Шунинг учун кийимлари ечилган вақтда устиларидан бирор ёпинғич ташлаб олиш керак. 

3). Бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat