Ассалому алайкум! Бир куни ҳамкасбим илтимосига кўра ўқийдиган киши ёнига бордик. У мани кўриб “сани ўқитишган, шуни қайтариш кeрак” деди. Тўғриси гапларидан қўрқдим. Шунақа одамларга ишониш мумкинмаслиги ҳақида биламан. Лекин у одамми гаплари ўйлантириб қўйди. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш мумкин? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ғайб ва келажакни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. У одам ғайбни билишни даъво қилибди. Ундай фирибгарларнинг олдига бошқа борманг. Валлоҳу аълам!