Ассалому алайкум! Менда логистикага оид бир неча саволлар йиғилиб қолган эди, ижозатингиз билан буларни берсам. 1. Менинг ишим маълум бир интернет сайтларидан юк олиб, юк ва трейлер маълумотларини ҳайдовчиларга бериш, лекин кўпинча биз шу трейлерларнинг ичида нима борлигидан хабаримиз бўлмайди, (алкогол ва сигарет маҳсулотларидан ташқари, уларни ташимаймиз), шундай вазият бўлса, ва шу трейлернинг ичидаги нарсага биз масъул бўламизми? 2. Бизда бу соҳада кўпинча шундай иш бўлади: масалан, юкни 1,500 сўмга оламиз, лекин шу юкни ҳайдовчига 1,000 сўмга берамиз, шу иш тўғрими? Шартномада қандай гаплашилганлиги ҳақида маълумотим йўқ, юк ўлинган нархини бериш, ёки кўндирилганлигига ҳақида 3. Амазон юкларида кечикиш ва юкни ўз вақтида олмасликга қаттиқ қаралади. Шу вазиятда юкни олишга кеч қолмаслик учун бир илова орқали ҳайдовчини шу ерга етиб келганини кўрсатса бўлади, аслида ҳайдовчи йўлда бўлади, шу иш қилиниши тўғрими? Жавоблар учун олдиндан раҳмат, жавобингизни кутиб қоламан, бу жуда муҳим, ўзим билмаган ҳолда ҳаром луқма ейиб қўйишдан қўрқаяпман
– Ва алайкум ассалом! 1). Имкон борича аниқлаштиринг. Ундан ортиғига жавобгар бўлмайсиз.
2). Бу ҳолатнинг ҳукми сиз, юк берувчи тараф ва юк ташувчи тарафлар ўртасида қандай шартномалар тузилганига боғлиқ. Агар сиз юк ташувчи тараф билан юк топиб бериш бўйича шартнома тузган бўлсангиз юқоридаги ишингиз жоиз бўлмайди. Бу вазиятда юк ташувчи тарафга юк ташиш учун берилаётган асл нархни маълум қилишингиз ва ундан ўз ҳизматингиз учун алоҳида иш ҳақи сўрашингиз лозим. Агар юкни белгиланган жойга етказиб бериш учун шартнома сиз ва юк берувчи тараф ўртасида тузилса ва бу ишнинг бажариш масъулияти сизнинг бўйнингизга тушса, бошқаларни ишга ёллаб шу ишни бажартиришингиз жоиз. Бу умумий ҳолатдаги ҳукмдир. Шартномадаги хос шартларга кўра ҳукм бошқача бўлиши мумкин.
3). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!