Шайх ҳазратлари! Хизмат сафари билан иншааллаҳ икки йилга Кореяга кетяпман. Овқат масаласида кўнгил ғаш, чўчқа гўшти кўп эмиш, иш жойида уч-тўрт маҳал овқат берилади. Чўчқа гўштидан бўмаса ҳам айтиб сў'йилмаганлиги аниқ. Шу ҳолатда қандай йўл тутсам шариатимизга лойиқ иш қилган бўламан. Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!
Ассалому алайкум! Биз бу ҳақда кўп ёздик. Ўша ердаги ислом ташкилотларидан ёрдам сўранглар. Мен уларга тайинлаб қўйганман. Яна бирор гап бўлса бизга ёзиб туринглар.