Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авратни беркитишга қаршилик

16:57 / 03.07.2022 | Sabogul | 881

Ассалому алайкум! Вақтингизни олаётганимга хижолатдаман, аммо жуда оғир вазиятдамиз, қайнона қайнотам қизимизни рўмол ўрашига қаттиқ қаршилик қилишяпти, хўжайинимни олдин диндан тушунчалари деярли йўқ эди, Аллоҳга шукур, илм олиб, динларини ўрганиб амал қилиб боряпдилар. Ота онага озор беришдан шунинг билан бирга Аллоҳнинг амрига қарши чиқишдан ҳам қўрқадилар, шундан қийналиб кетдилар, уларга юмшоқлик билан тушунтириб кўрдилар мутлақо тушунишни хохлашмайди, ман ҳам рўмол ўраб, ёпиқ кийинишни бошлаганимда қаттиқ жанжал қилган эдилар, ота онамни ҳам тинч қўйишмаяпти, отамни жаҳли тез, онам бечора шундан намозларини яшириб ўқияптилар, қайнона қайнотам ўғлимни шундай бўлишига келин сабабчи, булар мулла бўлиб қолган, эскиликка кириб кетган (уларни назарида оддий намоз ўқиб, рўмол ўраган ҳам шу "мақомда"), деб отамни чақиртириб масалани бир ёқлик қилмоқчилар, отам эшитсалар онамга қаттиқ жабр бўлиши мумкин, олдинги сафар шундай бўлганди, онамга қаттиқ жанжал қилиб, зулм қилиб, намозни ҳам таъқиқлаганлари учун онам касал бўлиб қолган эдилар, хўжайиним ота оналарига қўлларидан келган яхшиликни, хизматларини қиладилар, ман ҳам кучим етганича хизматларини қиламан, яхши муносабатда бўламан. Улар ҳатто бизларни ҳам ажратиб юбориш важоҳатида турибдилар. Хўжайиним вилоят имом хатиби ўринбосаридан чора сўрашга борган эканлар рўмолини олдиндан ўрасин дептилар, шундай қилиш мумкинми шунақа вазиятда, канални кузатиб бораман, сира бунақа фатво бермагансизлар, шайхимиз Муҳаммад Содиқнинг биронта китобларида шундай қилса бўлади деб ўқимаганман, улар нимага асосланиб бундай дейишяпти ( уларни ҳам қаттиқ ҳурмат қиламиз албатта)? Бизлар нима қилсак тўғри бўлади, илтимос, эътиборсиз қолдирманглар, йўл кўрсатинглар устозлар. Бинту Содиқ канали обуначилар жуда кўплигиданми саволларга кечроқ жавоб берар эканлар, шунга сизларга юбордим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модомики тирик эканмиз имтиҳонда бўламиз. Ҳамма мусулмонларнинг ҳам ўзларига яраша имтиҳони бўлади. Сизни имтиҳонингиз шу экан. Аллоҳ таоло "Анкабут" сурасида марҳамат қилади:  

أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ۝

2. Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми? 
Яъни одамлар иймонни «оғиз билангина айтиб қўйиладиган қуруқ гап» деб ўйлайдиларми? Улар, ўзларича, иймон келтирдик, деб қўйсак, иш битди, мӱмин бўлдик, унинг савоби ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда ўз-ўзидан келаверади, деб ўйлайдиларми? Иймон сўзидан кейин ҳеч қандай имтиҳон-синов бўлмайди, деб ўйлайдиларми? Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам кўплар иймон ҳақида худди шундай нотӳғри тасаввурда бўлганлар. Уларнинг фикрича, Аллоҳга иймон келтирдим, деганидан кейин ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлавериши керак. Аслида, ундай эмас. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яхшисини ёмонидан, ҳақиқийсини сохтасидан ажратиш учун бу дунёда синов-имтиҳон қоидасини жорий қилиб қўйган. Маъданларнинг асли ҳам ўтга солиниб, тобланганида намоён бўлади. Йўқса, ҳамма маъдан ҳам сиртидан маъдан бўлиб кўриниб тураверади. Утда синалганда эса ҳақиқийси бошқаларидан ажраб чиқади. Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов- имтиҳондан ўтиши керак. Бу эса қадимдан жорий бўлиб келаётган одат.

وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ۝

3. Ва, батаҳқик, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлгончиларни ҳам билажак.
Қайнота ва қайнонангизни олдида рўмолсиз юришингиз жоиз. Номаҳрамлар олдида авратларингизни беркитишингиз фарз. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Қизингиз балоғатга етмаган бўлса, унга сатрланиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat