Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқув

19:28 / 02.04.2017 | Ixlos | 7795
Ассалому алайкум!Бир нарса мени ўйлантиради кўп тиб китобларда айрим витамин етишмаслигидан одамда қўрқув,вахима босиши ва ўшандай беморларга шу витаминли нарсаларни қабул қилса шифо топиши ҳақида айтилган буюрилган фақат динимизда бу нарсани маънавий касаллик деб қаралади.Шифокорлар манашундай касалларга доим бирон бир дори езиб беради.Агар бу касаллик моддий етишмовчиликдан бўлса Пайғамбаримиз ва у зотга эргашган мусулмонларни динидан бирбиридан ажратиш учун, уларга қарши айёрона фитна ўйлаб топди ўшанда мусулмонлар уч йил очликда қийналишига қарамай қўрқувга,вахимага тушмади Пайғамбарига ишонди матонат билан сабр қилди ҳаттоки уларга айрим мушриклар ҳам лол қолди.Демак бу ерда вахимага тушиш иймонсизлик бўлиб чиқаяпди.Илтимос мана шундай нозик масалани тушунтириб берсангиз!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тиббиёт инсонни мўмин ёки кофирга ажратмайди. Умумий қилиб, инсонда В витамини етишмаслигидан одамни қўрқув ва ваҳима босиши кузатилади – дейилган. “Хутуботу ҳакимул умма” номли китобда Аллома Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг : “Мўмин киши учун банданинг ризқга Аллоҳ таолонинг ўзи кафил бўлганлигига иймон келтириши уни ҳотиржам қилади. Ҳар бир мўмин танамда жоним бор экан, албатта Аллоҳ таоло ризқимни етказади деган ақидада бўлади. Бу тақдирнинг сирларидан биридир” деганлар. Мўмин бўлмаган инсон эса ризқни ўзининг қўлида деб билади. Шунинг учун кўп ишидан айрилганлар жонига қасд қилиб ҳам юборади. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ризқ Аллоҳ таолодан эканлигига иймон келтиришда юқори даражада бўлганлар. Уларни ризқдан кўра иймонларининг ташвиши кучли бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat