Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибланинг ҳурмати

20:16 / 02.04.2017 | Muhammasodiq | 4482

Ассалому алайкум! Қибла хақида бeрган жавобизи ўқиб хурсанд бўлдим. Эртаси куни айнан шу хусусда икки киши тортишиб қолди. Бири қиблага оёқ узатса хeч нарса бўлмайди дeб қатъий гапирди. Яна бири эса бу яхшимас дeди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда ота-онага оёқ узатиш ҳам келмаган. Шундай бўлсада бошқа ота-онани ҳурмат қилиш ҳақида келган ҳадислардан фуқаҳолар уларга қараб оёқ узатиш жоиз эмаслигини айтишган. Шунингдек фуқаҳоларимиз Исломнинг шиори бўлган нарсаларни ҳурмат қилиш тўғрисида келган ривоятлардан қиблага оёқ узатиш жоиз эмаслигини айтганлар. Ҳар бир ишга алоҳида-алоҳида оят ёки ҳадис бўлиши шарт эмас. Бир ҳадиснинг ўзидан бир неча ҳукмларни олиш мумкин. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади : ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ ۝ 32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир. Биз ушбу оят маъносида «нишоналар» деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда «шаоир» деб айтилган. Бу «шаъийра» сўзининг жами – кўплик шакли бўлиб, «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. Ушбу ояти каримада эса «нишонлар» деганда қурбонликка сўйиладиган катта ҳайвонлар кўзда тутилмоқда. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat