Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширкдан кейин тавба қилса амаллари ўтадими

13:14 / 11.06.2020 | Фарахзейнеб | 2038

Ассалому алайкум! Инсон хаёти давомида билибми ёки билмасданми ёки атайинми ширк ишлар ва бошка гунохи кабиралар қилсаю кейин тавба қилиб яхши йўлга кирса қилган амаллари ўтадими? Масалан намозда имом бўлиш, болага исм қўйиш(Азон айтиш) қурбонлик сўйиш ва ҳоказо?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фазли шунчалар кенгки, агар фаразан гуноҳларингиз осмонга етса, қумнинг ададича кўпайиб кетса, ёмғирлар томчиси ададича бўлса ҳам астойдил тавба қилсангиз бир лаҳзада Аллоҳнинг ҳабибига айланасиз. У гуноҳлар шикр, куфр ёки одам ўлдириш бўладими ҳеч қандай фарқи йўқ. 

حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ وَهُوَ عَمُّهُ - قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَلَّهُ أَشَدُّ فَرَحًا بِتَوْبَةِ عَبْدِهِ حِينَ يَتُوبُ إِلَيْهِ، مِنْ أَحَدِكُمْ كَانَ عَلَى رَاحِلَتِهِ بِأَرْضِ فَلَاةٍ، فَانْفَلَتَتْ مِنْهُ وَعَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ، فَأَيِسَ مِنْهَا، فَأَتَى شَجَرَةً، فَاضْطَجَعَ فِي ظِلِّهَا، قَدْ أَيِسَ مِنْ رَاحِلَتِهِ، فَبَيْنَا هُوَ كَذَلِكَ إِذَا هُوَ بِهَا، قَائِمَةً عِنْدَهُ، فَأَخَذَ بِخِطَامِهَا، ثُمَّ قَالَ مِنْ شِدَّةِ الْفَرَحِ: اللهُمَّ أَنْتَ عَبْدِي وَأَنَا رَبُّكَ، أَخْطَأَ مِنْ شِدَّةِ الْفَرَحِ  

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда Аллоҳга тавба қилса, У Зот унинг тавбасидан бирингиз кимсасиз чўлда кетаётганда егулик ва сув ортилган туяси қочиб кетиб, ундан умидини узиб, бир дарахтнинг соясида ёнбошлаб, туясидан тамомила умидини узиб турганида бирдан туяси тепасида турганини кўриб қолиб, унинг юганига ёпишиб, қаттиқ хурсанд бўлиб кетганидан адашиб, «Аллоҳим! Сен менинг бандамсан, мен Сенинг Роббингман!» деб юборганидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади».

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَلَّهُ أَشَدُّ فَرَحًا بِتَوْبَةِ عَبْدِهِ مِنْ أَحَدِكُمْ إِذَا اسْتَيْقَظَ عَلَى بَعِيرِهِ، قَدْ أَضَلَّهُ بِأَرْضِ فَلَاةٍ
وَحَدَّثَنِيهِ أَحْمَدُ الدَّارِمِيُّ، حَدَّثَنَا حَبَّانُ، حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، بِمِثْلِهِ
 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ бандасининг тавбасидан бирингиз кимсасиз чўлда туясини йўқотиб қўйиб, уйғонганида туяси ёнида тургандагидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар».
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat