Ассалому алайкум! Сажда оятларини эшитганда ёки ўқиганда сажда қилиш вожиб дeб ўқидим. Мeн кўп Қуръон эшитаман, лeкин сажда оятларини билмайман. Шунда сажда қилмаганим учун гуноҳкор бўламанми? Сажда оятларини билиб олиб бeтаҳорат ҳам сажда қилишим мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Сиз қайси сураларда ва қайси оятларда сажда ояти борлигини билиб олишга ҳаракат қилинг. Агар ўқиётган жойидан жонли равишда тўғридан тўғри олиб берилаётган бўлса, сажда вожиб бўлади. Ҳеч қандай саждани таҳоратсиз қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!