Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатми кабир

20:17 / 20.12.2019 | Mustafo Arifxanov | 550

Ассалому алайкум! Бир қори ака билан Қуръонни хатм қилиш хақида гаплашиб қолдик. Ака хатми Қуръон учун пул олиш мумкин эмас экан десам аксинча гапиряпсиз мумкин дедилар. Хатм қилдирмоқчи бўлган одам билан келишиб 100$га хатми кабир қилиб бераман десам хам бўлади. чунки бир киши борса 10соат 3-4киши борса 4-5соат вақт кетади шунинг учун деб айтдилар. Хохлсез зикр аҳлидан сўранг ҳайъатига савол қилиб бериб кўрин дегандилар Ман ўқишига жавобан сизлар қуйидаги саволлага (5799-5754-5009-3316-395)берган жавобларини мана ака мумкин эмас дейиляпти десам бу ерда хатми Қуръон дейиляпти хатми кабир қилишликни назарда тутяппан дедилар. Фарқи нимада десам кабир кимнидур уйига бориб 30пора Қуръонни 4-5 соатлаб ўқишлик хатми Қуръон эса маросим ва шунга ўхшаш жойларга бориб 3 бор Ихлос сураси 1 бор Фотиха сураси ўқишлик дедилар. Юқорида айтилган хатми кабир учун пул олиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хатм қилиш учун пул олиш у кабир бўладими сағир бўладими жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat