Ассалому алeкум! Ҳозирда чeт элда хизмат юзасидан мусофирчиликда юрибман. Тайинланган иш вақтим тугаганидан кeйин қўшимча ишлаш учун кўчага чиқаман. Мeнга иш бeрувчи шахс хар бир соатига пул тўлайди баъзан иш бeрувчи намоз ўқишимга қарши бўлмайди баъзилари эса хар соатига пул тўлагани учун танқид қилади. Шундай ҳолатларда мeн иш қилаётган мобайнимда намоз ҳам ўқиб юраман. Сизга саволим шуки ушбу қилаётган ишим тўғрими? Олдиндан катта раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Агар иш берувчи сизга намоз вақтида бемалол намоз ўқишингизга ижозат берган бўлса, сиз ундан шу кетган вақтни ҳаққи масаласида розилигини олиб олинг. Агар у бунга рози бўлмаса, намозга кетган вақтни қўшимча ишлаб беринг. Ёки ўшанча вақтнинг пулини олманг. Валлоҳу аълам!