Ассалому алайкум!
Яқинда зиёрат учун Бухоро шаҳрига Ҳазрат Боҳовуддин Нақшбандий зиёратгоҳларига бордик. У ерда катта тут дарахтининг танаси бор экан. Айтишларича бу дарахт хазратнинг хассалари бўлган экан. Мени ажаблантиргани зиёратга борган кишилар уша дарахт танасидан кичик бўлакчаларни ўйиб олиб кетишяпти. Яна кимлардир (фарзандталаблар) ўз аъзоларини ўша дарахт танасига теккизишмоқда. Ёш болаларни дарах танаси ковагидан ўтказишмоқда. Мен тушунмадим, бу нима? агар бидьат бўлса зиёратгоҳ имомлари шу даоахт танасини атрофини ўраб қўйдиришса бўлмайдими? кўриб билиб туриб индамай туриш ҳам гуноҳ дейилган. Агар адашаётган бўлсам Аллоҳ Ўзи кечирсин.
Ва алайкум ассалом! Улар ҳам шу нарсаларнинг олдини олиш ҳаракатидалар. Валлоҳу аълам!