Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бизларга бераётган ёрдамлариздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир танишим 5 вақт намоз ўқийди. 2 та ёш боласи бор жуда кичкина, уй рўзғор ишларига улгуролмаётгани учун эрининг жаҳли чиқаётган экан. Чунки намоз ўқишга кириб кетса, болалар қаровсиз қолиб йиқилиб ёки бирор иссиқ нарсаларни тўкиб юборобди. Намоз ўқиб ишларга улгуролмай қолаётган экан. Баъзилар “намоз ўқиш учун эрнинг розилиги керак” дейишди. Шундайми?
Ва алайкум ассалом! Фарз намозларини ўқиш учун эрни ҳам, ундан каттасини ҳам розилига шарт эмас. Чунки бу Аллоҳ таъоло тарафидан фарз қилинган амал бўлиб, ўртага ҳеч ким туша олмайди. Ҳатто ёлланма ишчилар ҳам фарз намозларини ўқишлари учун бошлиқларидан рухсат сўрамайди. Валлоҳу аълам!