Ислом дийнида имомга луқма бериш йўқ дейиш ўта саводсизликнинг аломатидир. Айниқса, бу ўтакетган бемаъни гапни имом деб аталган шахс айтиши катта мусийбатдир. Ҳамма фиқҳ китобларида имомга луқма бериш жоизлиги қайта қайта такрорланган. Бу гап баъзи илмдан бехабар, араб тилини чала биладиган таржимонлар орқали тарқалиб қолган, холос. Имомга луқма бериш жоизлигига далил.Ибн Умар розияллоъу анъудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоъу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб илтибосга тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убай ибн Каъабга: «Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди.«Нима сени ман қилди?» дедилар.Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида: «Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар» дейилган.Имомидан бошқага луқма бериш. Намозхон ўз имомидан бошқа, қироатда адашиб қолган одамга луқма берса, намози бузилади. Чунки имомдан бошқага луқма бериш таълим қаторига киради.Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади.