Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, истихора ўқигандан кейин тушда оқ, яшил ранг кўрса сўралган иш хайрли, қизил ва қора ранг кўрса хайрсиз эканлиги ҳакида бирор далил борми? Бу тушунчалар каердан келиб чиккан. Ўзим хам истихорадан кейин баъзан шундай туш кўраман. Уларга суяниб иш тутиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Истихорани натижаси тушдагина билинади деган гап йўқ. Энг муҳими ўша ишга қалбда мойиллик бўлиши ёки ўз-ўзидан юриб кетиши ёки умуман бўлмаслиги каби ҳолатлардир. Валлоҳу аълам!