Ассалому алайкум! Мeн закотни ҳозир мeн билан яшамаётган биринчи хотинимга бeрсам бўладими? Ундан бир фарзандим бор. Ёки бошқага бeриш керакми?
Ва алайкум ассалом! Хотинингиз никоҳингизда бўлса, гарчи бирга яшамаётган бўлсангиз ҳам закотни унга беришингиз жоиз эмас. Ораларингизда никоҳ узилган бўлса, беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!