Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганми?

18:33 / 29.06.2021 | Abbos Sayfullayev | 1447

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукурки аҳли аёлим 5 вақт намоз ўқийди. Оиламиз тинч. Аммо бир куни опаси Россиядан келганида опамни уйига 3-4 кун туриб келаман деди. Йўқ фақат бирга бориб бир кун туриб эртаси қайтиб келамиз, 3-4 кунга рухсат бермайман дедим. Чунки икки кун олдин холасини уйига 5 кун туриб келганди. Яна оиламизда дўкон борлиги учун одам етишмасди. Шу сабаб вазият тўғри келмайди дедим. Орамизга шайтон кирдими йўқ мен барибир бораман деди. Борасан ҳалиям фақат бирга бориб, бирга қайтамиз десам ҳам, йўқ опамни олдига 3-4 кун тураман деди. Йўқ рухсат бермайман дегандим. Рухсат бермасайиз ҳам кетаман деганди, эркак кишини ғурурига тегаркан бу гап агар кетсанг қайтиб келма дедим жахлим чиқим, аммо зинҳор талоқни ният қилмадим. У ҳам кетаман деб туриб олди. Лекин бормади. Эртаси куни Аллоҳга шукур ҳаммаси жойга тушиб кетди. Ўзим олиб бориб 2 кун опасини олдига обориб қайтдим. Саволим шу вақтда талоқ тушганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз талоқни ният қилмабсиз, ундан кейин аёлингиз ҳам кетмабди. Шунинг учун келаси сафар эҳтиёт бўлинг. Аллоҳ тавфиқ берсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat