Ассалому алайкум! Мен яқинда уйландим бр ажойиб солиҳа қизга Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман оша қизҳам ўқирди тўйдан кейин мен унга авратини бекитиб юришни ҳоҳлаётганимни айтим у рўмол ўрарди лекн қолган жойларини бекитишини сўрадм шунда у тўйдан кейн ҳижоб ўрашни бошлади. Албатта ўз ҳоҳиши блан. Эртасига ишдан келсам уйда жанжал оиламдаги бошқа инсонлар опамлар, акамлар, отам онам ҳам мендан норози мен келинларига зугим қилганмишман. Мен уларга қанча тушинтиришимга қарамасдан улар кўнмади ва ҳотинимга ҳижопинг ечмасанг сендан розимасман сенлардан вос кечаман дейишди. Аёлим мажбур ҳижопни ечди мен ноиложликдан кўзимга ёш келди. Кейин отам онам сендан рози эмасман шу қилганинг учун сендан бу нарсани кутмовдим деб ҳатоки сен ваҳобийсан сен миянг айниб қолган деган гапларни айтишди. Мен нима қилишни билмай қолдим ҳозирда оиламиз тинч Аллоҳга шукур аммо мен ота онамга оқ бўлиб қолмадиммикан деган ўйлар қийнаб келмоқда.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ота-онангизга оқ бўлмагансиз. Ота-она маъсиятга буюрса итоат вожиб эмас. Сатри аврат, намоз, рўза, закот буларнинг барчаси ҳар бир мўминнинг зиммасидаги фарздир. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилишда бардавом бўлинг. Гўзал хулқингиз билан исломга, тақвога чақиринг. Ҳеч ҳам ноумид бўлманг. Бу кимнидир шундай қил дейиши билан бўлиб қоладиган иш ҳам эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаркат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!