Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва турмуш

15:23 / 02.04.2022 | Gulshoda | 1055

Ассалому алайкум! Эрим намоз ўқишимга қарши бўладилар, менга намозинг керак эмас дейдилар. Ўзлари умуман диний масала эшитмайдилар. Ёшлари 45да, ўспиринлик даврларида битта домладан диний билим олишни бошлаган эканлар, ўша пайтда кўп ўтмай ўша домлани қамаб қўйишган экан, ўша пайтда эсларингизда бўлса хул-қуруқ баробар ёнган даврлар эди, ўшанда эрим қўрқиб ўқимай қўйганлар. Хозир эса сураларни ўқинг ёки эшитинг десам ўзим биламан дейдилар, аммо айтиб берингчи десам айтиб беролмайдилар. Саволим шуки, жаннат калити эр розилигидадир деб ўқиган эдим. Мен эрим норози бўлса хам намоз ўқийверишим тўғрими ёки ўқимаслигим керакми? Иккинчи саволим шуки, намозларимда эримга хидоят сўрайман, тақволи бўлишлигини, эрим билан жаннатда бирга бўлишликни, хаж зиёратига бирга боришликни сўрайман, аммо эрим тақвони қабул қилмаяптилар. Бунинг учун нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ фарз қилган ибодатни бажариш учун бандасидан изн сўралмайди. Модомики сиз Аллоҳнинг ибодатида собит экансиз эрингизни ибодатларингизга қарши туришлари ёки норозиликларини аҳамияти йўқ. Дуоларингизда ҳидоят сўрашда маҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat