Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўёна ҳақида

22:07 / 22.04.2017 | Rahmatillo | 3912

Ассалому алайкум! Устозлар, яқинда бир синфдошимиз уйланмокчи. Унинг тўйига тўёнани 5 кг гўштни пулини белгилаб, хамма шароитига қараб ким неча кг гўштнинг пулини берса (албатта руйхат қилиб ёзиб қўйилади) ва кейинги дўстимиз уйланса ким неча килога пул берган бўлса биринчи дўстимиз ўшанча килодаги пулни қайтаради. ( албатта гўштнинг нархи ўзгариб туради, масалан мен дўстимга тўёна қилган пайт нарх 25000 сўм бўлиб мен унга 5 кгнинг пулини бердим ва у мени тўйимга ҳам 5 кгни пулини берди. Лекин ўша пайтда гўштнинг нархи 30000 бўлса) бу судхўрлик эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қарз маъносида бераётган бўлсангиз, туғри. Аммо холис ёрдам ва тўёна сифатида бераётган бўлсангиз, қайтаришда яна шунчасини кутишингиз ножоиз. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкларни ҳам ўқинг. http://savollar.islom.uz/savol/12505 http://savollar.islom.uz/savol/786 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=30462.0

Топ рейтинг www.uz Openstat