Ассалому алайкум! 1. Бокс спорт турида инсонлар бир бирларига қарши қўл кўтариб жангга чиқишади мeн ўғлимни ушбу ёки шунга ўхшаш спорт турига бeрсам гуноҳкор бўламанми?
2). Мeн фудболга қизиқаман кeчалари фудбол кўраман, компютeрда ҳам фудбол ўйинларини дўстларим билан ўйнайман. Бу гуноҳми?
Ва алайкум ассалом! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “қиёматга яқин мункар ишлар маъруф, маъруф ишлар мункар саналиб қолади” деганлар. Баъзиларга ароқни Қуръонда ҳаром қилинганини айтилса, қонунда рухсат берилганини айтишмоқда. Баъзи бир ишларда “қўлни қайтарсак, беодоблик бўлади” деювчилар ҳам бор. Кимлардир шариат ҳаром қилган ишларни ўзига одат қилиб, ўзини “ҳожатбарор” деб олганлар ҳам бор. http://savollar.islom.uz/savol/30647 2). Инсон қиёмат куни вақтини Аллоҳ таолонинг зикрисиз ўтказганига ҳасрат қилганчалик бирор нарсага ҳасрат қилмайди. Валлоҳу аълам!