Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қилган гуноҳими қандай килиб ювишим мумкин?

11:18 / 26.04.2017 | Dilmurod | 4113

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, танишим билан бензин ёқилғисини сотар эдик. Биз бензинни таркибига арзонроқ бўлган ёнувчи нарса қўшиб сотар эдик ва литрдан ҳам уриб қолар эдик. Кейин бу нарса ҳаром эканлигини билдим, мен у мижозларни танимайман, бошқа кўрмадим ҳам. Қандай қилиб қайтараман? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қўшганингиз миқдорича қийматни фақир-мискинларга садақа қиласиз ва таниганларингизга “биздан бензин олганлар ҳаққини олсин” деб эълон қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat