Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

яна пора хакида

00:00 / 05.03.2012 | eski savollar | 2447
Устоз ! Устоз сизга АЛЛОХнинг афви ва офияти булсин ! Устоз мен гунохлар булимини укиятганимида,пора булимига шу хадис ёзилагн экан, ижозатингиз билан иктибос келтирсам иктибос: Термизий ривоят қилган.Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз одамларидан бири Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яман вилоятига волий этиб таъйинладилар. Муоз розияллоҳу анҳу жўнаб Яманга қараб йўлда кетаётганларида ортларидан одам юбориб қайтартириб олдириб келдилар. Қайта таъйинланиши лозим, давлат аҳамиятига молик ўта муҳим гап бор эди. У гап қуйидагича:«Менинг изнимсиз бирор нарсани олмагин. Чунки у ғулулдир Ким ғулул олса, қиёмат куни ғулул олган нарсаси ила келур».яна бир хадисдаАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган. иктибос тугади.Устоз яна бир " Тахоратда масх тортиш" булимида бир хадис укиб колдим,ижозатингиз билан бунисини хам иктибос келтирсам"Яъни: «Албатта, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйинларининг орт томонидан олд томонига қараб масҳ тортганларини кўрган», дейилган.Иккинчи далил:Абулҳасан Ибн Форис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва саҳиҳ, деб таъкидланган ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:Яъни: «Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», деганлар. иктибос тугади . Устоз мени саволим шундан иборатки,мен яшаб турган давлатда бе пора иш битмайди, мисол тарикасида,мен савдо билан шугулланаман,хориждан юк олиб келаман шунда "растаможка,платежка ,налог"га пора олишади бе пора иш битмайди,буни сабабини эхтимол мендан яхши биласиз,шунинг учун севимли пайгамбаримизнинг соллалоҳу алайҳи васалламнинг:Яъни: «Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», деганларини гунохларимиз кечирилишига умед килсак буладими ? яъни гул деб кайси гулди назарга олиб айтганлар шуни шархлаб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ғул дегани кишан дегани. Пора берган ва олганларга эса, жазо Аллоҳ таолонинг лаънати дейилган. Аввалги келтирган таржимадаги “ғалул” ўлжадан беркитиб олиш гуноҳидир. Буларнинг бирортасининг таҳоратда бўйинга масҳ тортиш билан алоқаси йўқ. Яхшиси, сиз пора олиш ёки беришни оқлашга далил излаб овора бўлмаганингиз ўзингизга фойда.

Топ рейтинг www.uz Openstat